Россияда ўсмир йўловчилар такси ҳайдовчисини ўлдириб қўйди

Жаҳон 23 Май 2016 3775

Красноярскда уч нафар ўсмир такси ҳайдовчиси ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган уч ёш йигит таксига ўтиради ва ҳайдовчи билан тортишиб қолади. Йўловчилардан бири ҳайдовчининг бўйнига пичоқ урган. Оғир жароҳатдан эркак жон таслим қилади. Қабиҳ ўсмирлар машинада қочиб кетмоқчи бўлган, бироқ автомобиль ўчиб қолгани учун уни ёқиб юборишади.

23 майга ўтар кечаси полицияга 1967 йилда туғилган эркак жасади ҳамда ёнаётган автомобиль тўғрисида хабар қилинди. 

Қотилликка қаноат қилмаган манқуртлар ўша кечаси бошқа бир йўловчига пичоқ билан таҳдид қилиб мобил телефонини тортиб олишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари жиноятчиларни қўлга олди. Ҳозир уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ўсмирларга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар