Биринчи канал Максим Галкиннинг «МаксимМаксим» деб номланган янги шоусини эфирга узатди. Кўрсатувнинг биринчи сонида Дима Билан иштирок этиб, у бошловчи билан бирга шаҳар бўйлаб саёҳат қилди ва турли қўшиқлар куйлади

Билан ва Галкин Стинг, Уитни Хьюстон, Лайма Вайкуле, IOWA репертуарларидан қўшиқлар хиргойи қилишди. Шунингдек, кўрсатув меҳмони ўзининг «Тунги безори» («Ночной хулиган») қўшиғини ҳам омма эътиборига хавола этди. 

Биринчи каналдаги янги кўрсатувнинг бир қисми The Late, Late Show шоусидаги комик Жеймс Корден олиб борадиган Carpool Karaoke рукнининг аналогидир. У автомобилда сайр қилиб, унга машҳур мусиқачиларини таклиф қилади. Улар биргаликда муаллифнинг ўзига тегишли ҳамда бошқа қўшиқларни куйлашади, шунингдек, қувноқ суҳбат қуришади.