Столтенберг Россиянинг агрессиясига қарши альянснинг мустаҳкам шарқий фланги тургани ҳақида гапирди

Жаҳон 23 Май 2016 3717

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, шарқий чегаралар етарли даражада мустаҳкамлиги эвазига Россия "ҳатто НАТО аъзоларига ҳужум қилиш ҳақида ўйлай олмайди". Бу ҳақда «Радио Польша» хабар тарқатди.

"НАТОнинг шарқий қаноти мустаҳкамлиги Россиянинг тажовузкор сиёсати қаршисида хавотирга тушмасликка имкон беради", дейди бош котиб.

Унинг таъкидлашича, НАТО Россиянинг ҳаракатларига жавобан мудофаани мустаҳкамламоқда, бунда вазият кескинлашишидан қочиб, очиқ мулоқот сақлашга уринмоқда.

«Бу биз совуқ урушдан сўнг яратишга уринган стратегик ҳамкорлик эмас. Шу билан бирга, бу ихтилоф ҳам эмас, бизга янги совуқ уруш керак эмас», — деган НАТО бош котиби.

Кўпроқ янгиликлар