«Сандерленд» жамоасининг собиқ футболчиси, вояга етмаган қиз билан ишқий муносабатда бўлгани учун 6 йилга қамалган Адам Жонсон қамоқхонада сартарошлик қилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар ёзган.

Хабарда келтирилишича, 28 ёшли Жонсон кунига 6 соатдан ишлаб, ҳафтасига 20 фунт топмоқда.

Бундан олдинроқ Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси Лидсдаги қамоқхонадагилар унинг ҳаётига таҳдид солишганидан кейин Донкастердаги қамоқхонага кўчирилганди.

Солиштириш учун, футболчи «Сандерленд»далигида ҳафтасига 60 минг фунт ишлаб топган.