Toyota компанияси Segway'га ногиронлар аравачасини яратишда ёрдам беради

Технология 23 Май 2016 2775

Toyota компанияси ҳамда америкалик ихтирочи ва Segway гироскопли электрон самокати муаллифи Дин Кейменнинг DEKA фирмаси iBOT ногиронлар аравачасининг иккинчи авлодини яратиш учун ўз имкониятларини бирлаштиришди. Бу ҳақида Paralyzed Veterans of America хайрия ташкилотининг 70-конференциясида маълум қилинди. 

Компаниялар анонс билан биргаликда iBOT 2 аравачасининг прототипини чоп этишди. Toyota'нинг вазифаси нимадан иборат ҳамда янги ногиронлар аравачасининг қачон сотувга чиқиши номаълум. 2014 йилда Кеймен креслонинг янгича кўриниши икки йил ичида тайёр бўлишини эълон қилган.

2000 йилларнинг бошларида Кеймен iBOT'ни ихтиро қилган. Аравача гироскоплар, кўплаб электрон бошқарувлар ва устма-уст жойлашган икки жуфт ғилдиракка эга эканлиги билан ажралиб турарди. Ғилдираклар ўз ҳолатини ўзгартириб, ногиронларга зинадан чиқиш имконини яратар эди. 25 минг долларга баҳоланган iBOT сотуви таназзулга учради ва Кеймен янги авлод креслосини ишлаб чиқишга киришди. 

2016 йилда BMW компанияси АҚШ паралимпия жамоаси учун пойга аравачасини тайёрлади. Атлетлар ундан сентябрда Рио-де-Женейрода бўлиб ўтадиган ўйинларда фойдаланишади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар