Туркманистонда, Республика президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қаламига мансуб, туркман гиламлари ҳақидаги «Самовий кўркамлик» номли китоб нашр этилди, деб хабар қилмоқда "Туркманистон: олтин аср" газетаси. 

Давлат раҳбари, ўзининг навбатдаги китобини ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган Туркман гилами байрами арафасида поёнига етказган. 

Бердимуҳамедовнинг бу асари, унинг жорий йилда чоп этилаётган тўртинчи китобидир, деб қайд этмоқда РИА Новости агентлиги. 

Январ ойида, «Ҳикматлар манбаси» , март ойида «Чой — малҳам ва илҳом», апрель ойида эса, машҳур ахалтекин отлари тўғрисидаги «Отнинг жадал қадами» номли китоблари нашрдан чиққан эди.