Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жорий йилнинг 15 июнидан автобуслардан фойдаланишда жорий этилган йўл ҳақи 700 сўмгача оширилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг мавжуд тарифни ўзгартириш ҳақидаги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Айни дамда автобуслардан фойдаланиш учун жорий этилган йўл ҳақи 600 сўмни ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, вилоят ҳокимининг қарорида фуқароларнинг бир қатор тоифаси учун текин фойдаланиш имтиёзи кўзда тутилган.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.