Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экватор Гвинеяси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 23 Май 2016 4982

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экватор Гвинеяси миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган", дейилади хабарда.

Маълумот учун, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган. Экватор Гвинеяси терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ўйиндан сўнг, 4 июнь куни расмий ўйинлардан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини эса, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни “A” гуруҳи 1-тури доирасида Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 июнь куни ЎФФ Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар қилганди. 20 май куни бу ўртоқлик учрашув бекор қилингани маълум бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар