Австриядаги президентлик сайловида Россия билан яқинлашиш тарафдори мағлуб бўлди

Жаҳон 23 Май 2016 4988

Австрия президентлиги учун сайловларда «яшиллар» собиқ етакчиси, 72 ёшли Александр Ван дер Беллен сайловчиларнинг 50,30 фоиз овозини олиб ғалаба қозонди. Бу ҳақда Европа сайловлари твиттер аккаунтида маълум қилинган.

Унинг рақиби бўлган, ўнглардан номзод Норберт Хофер овозлар ҳисоблаб чиқилгач, сайловчиларнинг 49,70 фоиз овозини қўлга киритгани маълум бўлди.

Хофер ўз мағлубиятини тан олган.

Шу тариқа, Иккинчи жаҳон уруши давридан бери илк марта Австрияга Социал-демократлар ва Миллий партиялар вакили бўлмаган сиёсатчи президент бўлди.

Таҳлилчиларнинг баҳолашича, бу сайлов Австрия жамиятининг қочқинларга муносабатини ифодалади. Ўз рақиби евроскептик Хофердан фарқли равишда Ван дер Беллен Европа бирлиги тарафдори ҳисобланади. Хофер ўз сайловолди кампаниясини миллий шиорлар билан ўтказган ва австрияликлар доимий қочқинлар оқимидан зада бўлганини эътироф этганди.

Сайловлар мамлакатда кечаётган сиёсий инқироз фонида бўлиб ўтди. Биринчи турда Социал-демократлар ва Миллий партия вакиллари мағлубиятни тан олишди.

Хофер биринчи турда 36 фоиз овоз билан устунлик қилди, лекин бу иккинчи турни ўтказмаслик учун кифоя қилмади.

Мамлакат канцлери, социал-демократик партия вакили Вернер Файман, президентлик сайловларининг иккинчи турига икки етакчи сиёсий куч вакиллари эмас, балки мухолифат кўрсатган номзодлар чиқиши маълум бўлгач, май ойи бошида истеъфо берган эди. Унинг ўрнини 17 май куни янги канцлер, социал-демократик партия етакчиси Кристиан Керн эгаллади.

Икки асосий партиянинг муваффақиятсизлиги муҳожирлар муаммоси билан узвий алоқадорлиги айтилмоқда. 

Ишсизлик даражаси паст бўлган бой бу мамлакатга муҳожирлар оқими таъсир кўрсатиши мумкин. 

Озодлик партияси 22 май куни ўз вакили Хофер ғалаба қозонганини эълон қилганди.

Хофер аввал Европа ҳамда Россия ўртасидаги сунъий чегарага қарши курашган ва санкцияларни зудлик билан бекор қилиш заруратини олға сурган.

Сўровномада Хоферни ишчи синфнинг 10 вакилидан 7 нафари қўллаб-қувватлаши маълум бўлганди.

Ван дер Беллен халқаро низоларни тартибга солиш ҳамда иқлим ўзгариши масалаларида Москванинг иштирокисиз муваффақиятга эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайди ва Украина инқирозни ҳал этишда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг фаол иштирокини тарғиб этади. 

Австрия конституциясига биноан, давлат раҳбари – Федерал президент – чегараланган, асосан, вакиллик ваколатларигагина эга. Австрия президенти умумхалқ овоз бериш йўли билан кетма-кет икки муддатдан ортиқ бўлмаган ҳолда, олти йилга сайланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар