Жанубий Корея республикаси мудофаа вазирлиги, расмий Пхеньян ядросизланишни бошламас экан, КХДР билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмайди, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги.

Сеулда қайд этишларича, ядро қуролидан воз кечиш масаласи, икки Корея ўртасидаги мулоқотда бош мавзу бўлиши лозим. 

«Шимолий Корея ўз ядро қуролини ёдга олмасдан музокаралар ўтказиш таклифини илгари суриши муносабати билан, таассуф билдирамиз», — деган Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили Мун Санг Гюн.

Расмий Сеул, ҳозирча Пхеньян маъмурияти билан мулоқот ўтказиш вақти эмас, деб ҳисобламоқда. 

Бундан аввал, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг, ҳарбийлар даражасида икки томонлама музокараларни бошлаш таклифини, Жанубий Кореянинг бирлашиш ишлари бўйича вазирлиги рад этган эди.