12 ёшли талаба 18 ёшида тиббиёт олими бўлишига ишонади

Жаҳон 24 Май 2016 3146

Аллақачон учта коллеж даражасига эга бўлган 12 ёшли сакраментолик талаба Калифорниянинг иккита университетига қабул қилинди. Энди у муҳандислик биомедицинани ўрганиш ниятида. 18 ёшга тўлганда эса шифокор бўлиш ва тиббиёт олими бўлишни режа қилган. 

Таниш Абраҳам UC Davis ҳамда UC Santa Cruz университетларига қабул қилинди. Бироқ у ҳали қайси олий ўқув юртига қатнашини ҳал қилмади. Бу ҳақда Сакраменто маҳаллий телеканали хабар қилди

“18 ёшимда докторлик даражасига эришсам керак, деб ўйлайман”, - деди у. 

Таниш коллежда таълим олишни 7 ёшида бошлаган. Ўтган йили у Америка River ва Сакраменто коллежларида умумий билимлар, математика, физика, хорижий тиллар курсларини тамомлади.

Коллежнинг биолог профессори Марлин Мартинес аввалига унинг ўта ёшлиги сабабли дарсларда иштирок этишга рухсат бермаган. Бироқ кейин боланинг ветеренар-доктори бўлган онаси ҳам дарсда қатнашиши шарти билан маърузаларга киритган. “Баъзи пайтларда мен онамга нисбийлик умумий назарияси ва нисбийлик махсус назариясини тушунтиришимга тўғри келарди”, - эслайди Абраҳам. 

Отаси - Бижу Абраҳамнинг айтишича, 4 яшарлигида Менса IQ клубига аъзо бўлган ўғли оғир маълумотларни тез ва осон қабул қиларди. Таниш Абраҳам ўзини фан ва микроскоплар билан бирга видеоўйинларни ҳам хуш кўрувчи оддий ўсмир деб ҳисоблайди. “Шунчаки ўқиб-ўрганиш қизиқ”, - дейди у.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар