"Майнити" газетасида чоп этилган Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда мамлакатда туғилиш охирги 21 йил ичида энг баланд кўрсаткичга эришди. 

Туғилиш индекси ўрта ҳисобда Япониядаги ҳар бир аёлга 1,46ни ташкил этди, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 0,04га кўп, у 1994 йилда энг юқори кўрсаткичга эга бўлган. 

Ўша вақтлар туғилиш индекси 1,5дан иборат эди. 

Японияда туғилиш 2005 йилда 1,26 даражасигача тушиб кетганидан сўнг у секин-аста ўса бошлаганди, аммо 2014 йилда эса бу кўрсаткичнинг яна пасайиши кузатилди.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда япон оилаларида туғилиш даражасининг ўсиши мамлакат иқтисодиётининг жонланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга Японияда 20-30 ёшдаги аёллар сони қисқармоқда, ўлим кўрсаткичлари эса кексайиб бораётган япон жамиятида ўсиши кутилмоқда.

Шу боис "Майинити" таъкидлаганидек, 2025 йилга бориб мамлакат ҳукумати туғилиш кўрсаткичини 1,8га етказишига эришиш жуда қийин кечади. 

2015 йилда Японияда бир миллион 5656 нафар бола дунёга келган, аҳолининг ўлим кўрсаткичи эса бир миллион 290 428 нафарни ташкил этди, бу Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Натижада Япония аҳолисининг сони 284 минг 772 кишига камайди. 

Бугунги кунда Япония аҳолисининг умумий сони тахминан 126 миллион кишидан иборат.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.