Яманнинг Сано шаҳридаги университетда қўлбола бомба орқали теракт амалга оширилиши оқибатида камида 3 киши киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда  Sky News Arabia телеканали хабар тарқатган.

Телеканал хабарига кўра, портлаш адабиёт факультети ҳудудида ҳусийчилар томонидан ташкил этилган маросим вақтида юз берган.

Айни вақтда бу портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир томон ўз зиммасига олмади.

Яманда бир томонида собиқ президент Абдулла Салоҳнинг тарафдорлари ҳамда шиалар (ҳусийчилар), иккинчи томонида мамлакатнинг амалдаги президенти Абд Раббо бошлиқ суннийлар турган томонлар ўртасида низолар 2014 йилнинг августида бошланганди. Лекин 2015 йилнинг 26 мартида қонуний ҳукуматни қўллаш мақсадида Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий амалиётлар бошлагач вазият янада мураккаблашди.БМТ маълумотларига кўра, ўтган вақт ичида 6,4 минг киши қуролли тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлган ва 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.Айни вақтда мамлакат пойтахти Сано исёнчилар қўлида қолмоқда. Араб коалицияси 2015 йилнинг апрелида мамлакат жанубидаги порт шаҳар Адандан исёнчиларни қувиб чиқаргач, бу шаҳарга Абд Раббо ҳукумати жойлашган ва шаҳар Яманнинг вақтинчалик пойтахтига айланган.