Лондоннинг «Арсенал» жамоаси стадионида ёнғин ҳақидаги хабардан кейин эвакуация ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, стадион ҳудудидаги ошхоналардан бирини қалин тутун қоплагач, эвакуация ишлари бошланган. Бу вақтда стадион ҳудудида 1500 нафар атрофидаги киши бўлган. Улар ОАВ учун ташкиллаштирилган маросимга келишганди.