Украинада дунёнинг энг кекса бегемоти жон берди. Киев ҳайвонот боғида Бреста лақабли аёл-бегемот осуда ухлаб ётган пайтида жон таслим қилган. 

“У 58 йил бизга қувонч ва меҳр улашди. Бреста дунёдаги энг қари бегемот эди”, - дея маълум қилди ҳайвонот боғи маъмурияти. 

Бреста Мюнхен ҳайвонот боғида дунёга келган. У ердан Ленинградга келтирилган. 1973 йили эса Киев ҳайвонот боғига кўчган.