Эрдўған ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади

Жаҳон 24 Май 2016 3077

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни мамлакатнинг 65-ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бироз олдинроқ, Адолат ва Тараққиёт партиясининг раҳбари этиб сайланган Биноли Йилдирим янги ҳукумат аъзолари рўйхатини президентга ҳавола қилганди.

Вазир ва президентнинг учрашуви Анқарадаги президент қароргоҳида бўлиб ўтган.

Ҳукумат таркиби тасдиқлангач, Йилдирим расман Туркиянинг янги бош вазирига айланди.

Ахмат Довутўғли ҳукуматида транспорт, кемасозлик ва алоқа вазири лавозимида ишлаган Биноли Йилдирим 22 май куни партиянинг навбатдан ташқари қурултойида раис этиб сайланган эди. Унинг номзодини 1470 делегатнинг 1405 нафари қўллаб-қувватлади. 

Янги ҳукуматда бош вазир ўринбосарлари Туғрул Туркаш, Меҳмет Шимшек, Нуман Қуртулмуш ўз лавозимларини сақлаб қолишган.  Вейси Қайноқ ва Нуриддин Жаниқли эса бош вазирнинг янги ўринбосарларига айланган.

Шунингдек, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, ИИВ раҳбари Эфқон Ала, Энергетик ва табиий ресурслар вазири Барот Албайроқ ўз лавозимларида қолган. Ҳукуматнинг янги таркибидаги янги номлар эса қуйидагилар: Молия вазири Нажи Агбал, Мудоффа вазири Фиқри Ишик, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зебекчи, Маданият ва туризм вазири Наби Авжи, ЕИ масалалари бўйича вазир Умар Челик.

Шу ҳафтада ҳукумат дастури эълон қилинади, ундан олдин дастур лойиҳаси парламент тасдиғидан ўтиши керак бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар