Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) раҳбари Кирсан Илюмжинов уни Сурия президентига молиявий ёрдам кўрсатганликда гумон қилиб санкция рўйхатига киритгани учун АҚШ Молия вазирлигини судга берди.

ФИДЕ президентининг тасдиқлашича, у АҚШ Молия вазирлиги томонидан йўлланган барча саволларга жавоб берган. Саволлар сони 200 та бўлиб, уларнинг барчаси уни Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилганликда айблаб тузилган эди. Шахмат федерацияси раҳбари керак бўлса АҚШга бориши, ёлғонни аниқлайдиган махсус детектор синовидан ўтиши, у ҳеч қачон Сурия президентига молиявий ёрдам кўрсатмаганлигини тасдиқлаган. Илюмжинов айнан нима учун санкцияга тушиб қолганлигига аниқ жавоб олмаган. У 24 май куни Вашингтон суди кўриб чиқиши учун зарур материалларни АҚШга жўнатган.

Маълумот учун: Илюмжинов ФИДЕ президентлигига илк бор 20 йил муқаддам сайланган эди. У шу пайтга қадар олти марта бу лавозимга сайланган.