ФИФА бош котиби ўринбосари Маркус Каттнер ўз лавозимидан бўшатилди, деб хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

"Бош котиб ўринбосари Маркус Каттнер ўз мажбуриятларидан озод этилди. ФИФА ички тергови Каттнер эгаллаб турган лавозими билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажаришда қоидабузарликка йўл қўйганини аниқлади. ФИФА тафсилотларга берилмайди, бироқ тегишли идоралар билан ҳамкорликни давом эттиради", дейилмоқда хабарда.

Каттнер январда футбол фаолиятидан 12 йилга четлатилган Жером Вальке ўрнига ФИФА бош котиби лавозимини вақтинчалик эгаллаб турган эди.