Хитойда енгил автомобиллар устидан ўта оладиган автобус концепти намойиш этилди

Технология 24 Май 2016 10690

Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган юқори технологиялар халқаро кўргазмасида, TEB (Transit Elevated Bus) автобусининг концепти намойиш этилди. Хитой "келажак транспорти"нинг конструкцияси енгил машиналарга унинг остидан бемалол ўтишига имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, йўлдаги тирбандликларни камайтиради, деб хабар қилмоқда CCTV.

Лойиҳа бош муҳандиси Баи Цуминнинг ҳикоя қилишича, TEB меҳнат самарадорлиги бўйича метро ёки монорельсли поезддан қолишмайди, аммо таннархи сезиларли арзонга тушади, бундан ташқари, барча зарурий конструкциялар қисқа муддатда, бир йилда барпо этилади. 

Автобус энига 8 метр, баландлиги — 4,6 метр, узунлиги — 32 метрни ташкил этади. Ҳажмининг катталиги сабаб, 900дан 1200гача йўловчини бортига сиғдира олади. 

Transit Elevated Bus’нинг илк синовлари, 2016 йилнинг иккинчи ярмида Хебэй провинциясининг Циньхуандао шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар