"Манчестер Юнайтед" швециялик футболчи Златан Ибраҳимовични ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда.

Goal нашри хабарига кўра, мавсум якунида эркин агентга айланган 34 ёшли футболчига манчестерликлар "1+1" кўринишида шартнома ва ҳафтасига 250 минг фунтлик маош таклиф этмоқда. У билан шартнома 1 йилга узайтирилса, у 2 йилда ишлаб топадиган пул миқдори 34 миллион фунтни ташкил этади.