Ҳиндистонда иссиқдан асфальт эришни бошлади

Жамият 24 Май 2016 12466

Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқдан йўллардаги асфальт эришни бошлади. Иссиқ ҳаво ҳукм сураётган мамлакатнинг ғарбий штатларидан олинган, ушбу ҳолат акс этган кадрларни NDTV канали намойиш қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, йўлларда кўп жойларда асфальтга ёпишиб қолган оёқ кийимларини кўриш мумкин, одамлар йўлдан базўр ўтмоқдалар.

Видео олинган Гужарот штатида ҳарорат 36 градусгача кўтарилган. Ражастон штатининг Пхалоди шаҳрида умумҳинд ҳарорат рекорди – 51 градуслик ҳаво ҳарорати қайд қилинди. Метеорологлар ҳароратнинг янада кўтарилишидан огоҳлантиришмоқда, шошилинч хизматлар вентилятор ва кондиционерларнинг ишлаши учун зарур бўлган электр энергиянинг мунтазам ўчиб қолиши билан курашмоқдалар.

Умумий ҳисобда иссиқ ҳаво 13 та штатда кузатилмоқда, бу штатларда 330 млн киши яшайди. Иссиқ уришидан юзлаб одамлар ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда. Ҳосили нобуд бўлган ўн минглаб фермерлар очарчиликдан ўтиб олиш учун шаҳарларга кўчиб ўтмоқдалар. Уларнинг кўпи ўз жонига қасд қилмоқда. Ражастон, Махараштра ва Гуджарот штатларидаги дарё, кўл ва сув омборлари қуриб қолган.

Қоида бўйича, май ва июнь ойлари Ҳиндистонда энг иссиқ ойлар ҳисобланади, бу ойларда ҳарорат 40 градусгача кўтарилади. Сўнгра узоқ давом этувчи муссон ёмғирлари келади. Жазирамани енгиб ўтишда ёрдам берадиган ёмғирлар бу йили деярли ёғмаган. Бундай ғайритабиий ҳодисага нима сабаб бўлгани борасида аниқ жавоб йўқ: баъзи метеорологлар бунда Афғонистон ва Покистоннинг иссиқ шамолларини айблашса, бошқалар глобал исиш ва урбанизацияни айбламоқдалар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар