Испанияда қояга ўйилган 14 минг йиллик расмлар аниқланди

Жамият 24 Май 2016 4907

Испаниянинг Бискайя вилоятидаги (Басклар мамлакати мухтор вилояти) ғорлардан бирида қояга ўйиб чизилган расмлар аниқланди. Бу ҳақда бу расмларни аниқлаган археолог Диего Гарате маълум қилди

Унинг айтишича, гап Берриатуа вилоятидаги турли ҳайвонларнинг ғордаги 70 та сурати ҳақида кетмоқда. Бу суратлар 1934-1935 йилларда испан олими Хосе Мигел де Барандиаран томонидан аниқланган. Eurasia Press агентлигининг маълум қилишича, суратларнинг ёши 14 минг йилни ташкил қилади.  

Гаратенинг айтишича, суратларни эндигина очишга муваффақ бўлинган, чунки керакли жойга етиб бориш мураккаблик қилган: у ғорга қираверишдан деярли 300 метр масофа ичкарида жойлашган. Бундан ташқари, археологнинг айтишича, ғордаги баъзи тирқишлар шунчалик тор бўлганки, улардан судралиб ўтишга тўғри келган. 

Гаратенинг фикрича, "бу ихтиро жуда муҳим" ҳисобланади. У кўпчилик ҳолатларда гап бизонлар ва отлар ҳақида кетиши, бироқ суратлар орасида эчкилар, буғулар ва бошқа ҳайвонларни ҳам учратиш мумкинлигини айтган.

Археологнинг айтишича, ғорни тадқиқ қилиш давом эттирилади. Олимлар бу ғорга хавфсизлик нуқтаи назаридан киришга рухсат беришмаяпти. Бироқ суратларни кўрмоқчи бўлганлар уларни олимлар яратаётган 3D форматда кўрсатувчи махсус дастурда кўришлари мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар