Мана иссиқ кунларга ҳам эсон-омон етиб келдик, сиз эса ҳалигача ўзингизни тартибга келтира олмадингиз, севимли кийимларингиз эгнингизда чиройли кўринишига қорнингиз халақит бермоқда.  Агар сиз ўз устингизда ишласангиз, бундай ёқимсиз ҳолатни четлаб ўтиб, шубҳасиз кутилган натижаларга эришасиз!

Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш, сув ичиш, спорт билан шуғулланиш, фаол ҳаракат қилиш - бундай фойдали одатларни ҳар куни бажаришга одатланинг. 

Қуйида эътиборингизга қорин чиқишига сабаб бўлувчи 5та энг кенг тарқалган зарарли одатлар рўйхатини ҳавола этамиз:

1. Газли ичимликлар ва ширин чой
Печенье билан чой ичиш ёки бир стакан кола организмга кўплаб зарарли калорияларни олиб киради, аммо асосий хавф ичимликларни ичиб бўлгандан сўнг иштаҳанинг очилиб кетиши ва сизнинг одатдагидан кўп егулик истеъмол қилишингиздан келиб чиқади. 

2. Катта идишлар
Агар инсоннинг қўлида катта тарелка турган бўлса, ҳар қандай таом миқдори унга камдек кўриниши табиий. Шу боис идиш танлаётганда адашманг. 

3. Жуда кечки овқат 
Овқатни кеч истеъмол қилиш, ундан кейин қоринда ухлаш - бу муаммонинг бир томони. Эрталаб туриб қабул қилинган энергияни сарфлаб улгурмай нонушта қиламиз. Мутахассисларнинг фикрича, кечки овқат ва эрталабки нонушта орасида 12 соат вақт ўтиши керак. 

4. Стрессни еб ташлаймиз
Жуда кенг тарқалган одат - муаммоларни ширинлик билан еб юбориш. Бу аслида инсонга хотиржамлик келтирмаса-да, енгил қониқиш ҳиссини беради, чунки қон миядан ошқозонга тушади ва инсон бироз бўшашади. Худди шу натижага интенсив югуриш ёки зинадан яёв чиқиш орқали ҳам эришиш мумкин. Мутахассислар жисмоний машқлардан сўнг ҳорғин хаёллар иккинчи планга ўтишини таъкидлашди. 

5. Фойдали маҳсулотлар
Ўрамдаги "ёғсиз" ёки "парҳезбоп маҳсулот" ёзувини ўқиган кишида бу маҳсулотнинг албатта фойдали эканлиги ҳақидаги тасаввур пайдо бўлади. Унинг устига бундай маҳсулотлар учун кўпроқ пул тўланади. Ўзингизни алдаманг ва парҳезбоп крекерлардан кўра яхшиси ҳақиқий тортдан бир бўлак истеъмол қилинг.