Кристина Агилера Уитни Хьюстон билан "қўшиқ куйлади"

Маданият 24 Май 2016 5477

АҚШлик машҳур қўшиқчи Кристина Агилеранинг марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстон голограммаси билан ақлбовар қилмас ижроси интернет аҳлини ҳайратга солди. Кўпчилик учун бу ижро видеоси ҳақиқий шок ва ҳаттоки Уитни ҳаёт бўлиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларини хушнуд этган замонларга қайтарган вақт машинаси каби бўлди, деб ёзмоқда Hochu нашри.

Таъкидлаш жоизки, голограмма билан мусиқий ижро технологияси биринчи маротаба Coachella фестивалида пайдо бўлган. Ўшанда реп ижрочилар Snoop Dogg ва Dr. Dre 1996 йилда отиб ўлдирилган марҳум реп ижрочи 2Pac’нинг голограммаси билан мусиқа ижро этишган. Мухлислар бундай тажрибаларни доимо қизғин қабул қиладилар, чунки бу севимли артистингга яна бир бор қараш имкониятидир.

Бу видео намойиш қилиниши керак бўлган дастур 24 майда чиқарилиши керак эди, бироқ Хьюстоннинг меросхўрлари бунга қаршилик кўрсатишди ва чиқиш бекор қилинди. Бироқ бу видео интернетга чиқиб кетишга улгурди.

Афсонавий америкалик қўшиқчи Уитни Хьюстон 2012 йил 11 февралда 48 ёшида Беверли-Хиллзда злик ҳолда топилган. Шунингдек, унинг қизининг тақдири ҳам аянчли якунланди. Қиз ўз уйининг ваннахонасида ҳушсиз ҳолатда топилган ва 6 ойлик кома ҳолатидан кейин ўзига келмай вафот этган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар