Тошкентнинг Сергели туманида яшовчи М.Ботир кечки пайт  “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинидан ўтиб кетаётганида нотаниш киши йўлини тўсиб, унинг 80 минг сўм пули ва қимматбаҳо аппаратини тортиб олди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг ички ишлар идоралари ходимлари талончини топиш бўйича суриштирув-қидирув ишларини олиб боришди. Натижада ушбу танлончиликни Сергели туманида яшовчи И.Эмин содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.