Курд жангчилари бўлинмалари Сурия мухолифати таркибидаги араб гуруҳлари билан биргаликда ИШИД пойтахти ҳисобланадиган Раққа шаҳрига ҳужум бошлаган.

Хабар қилинишича, 30 минг жангчини бирлаштирган Сурия демократик альянси кучлари Раққа шаҳри атрофи бўйлаб жойлашган ва ўт очишни бошлаган.

Альянс вакилининг маълумотига кўра, ҳужумлар АҚШ бошчилигидаги авиация кўмагида олиб борилади.

23 май куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия томони Раққани озод қилиш амалиётида курд бўлинмалари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирганди.

Ўтган ҳафтанинг шанба кунида эса АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучлар қўмондони генерал Жозеф Вотел Сурияга ташриф буюргани ва террорчиларнинг норасмий пойтахти Раққага ҳужумни муҳокама этгани ҳақида маълум қилинди.