Руминиялик тажрибали мураббий Мирча Луческу Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси билан «2+1» кўринишида шартнома тузган. У янги жамоада 1 июндан ишга киришади. Бу ҳақда «Р-Спорт» агентлиги хабар тарқатди.

Шартноманинг молиявий жиҳатлари келтирилмаган.

Луческу 22 май куни «Шахтёр»ни 12 йиллик фаолиятдан кейин тарк этганди. У шу куннинг ўзида питерликлар жамоаси хўжайини Алексей Миллер билан музокара ўтказгани айтилди.

Бундан олдинроқ, ОАВда Луческу ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш учун 60 млн доллар олиши, унинг йиллик маоши миқдори эса 5 млн долларни ташкил этиши ҳақида хабарлар берилганди.