Мисрликлар EgyptAir самолёти бортида портлаш аломатлари қайд этилгани ҳақидаги хабарни рад этишди

Жаҳон 24 Май 2016 3289

Мисрнинг бош суд-тиббиёт эксперти Ҳишам Абдулҳамид 19 май куни Ўрта Ер денгизи ҳудудида ҳалокатга учраган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли самолёт бортдаги портлаш туфайли қулаганини исботловчи далиллар топилгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.

"Бугун шу ҳақда тарқатилган хабарларнинг барчаси ёлғон ва бу хабарлар суд-тиббиёт экспертизалари натижаларига асосланмаган", дея унинг сўзларини келтиради MENA агентлиги.

Бундан олдинроқ, AP агентлиги EgyptAir  самолётидан топилган қолдиқлар таҳлили портлаш бўлганини кўрсатаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май тонгида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Кейинроқ денгиздан самолёт бўлаклари топилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар