АҚШнинг NASA агентлиги 16 июлга Dragon юк кемасининг Халқаро коинот станциясига навбатдаги парвозини белгилади. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинди.

Илон Маск компаниясининг SpaceX кемаси ХКС учун юк билан Флорида штатидаги Канаверал бурнидан Falcon 9 ракетаси ёрдамида учирилади. Бу парвоз коинот агентлиги ва хусусий компания ўртасидаги шартнома доирасидаги ХКСга 9-етказма бўлади.

Юк кемаси бортида бошқа буюмлар билан бир қаторда келажакда Boeing CST-100 Starliner ва SpaceX Crew Dragon бошқарилувчи кемаларининг ХКС билан бирлашишига имкон берувчи адаптер бўлади.

Аввалроқ Dragon кемаси ХКСда бир ой бўлгандан кейин Тинч океанига муваффақиятли қўндирилгани маълум қилинганди. Кема Ерга 1,5 тонна илмий тажрибалар ва ишлатилган материаллар билан қайтган.