ОАВ: Цукерберг уйи олдидаги манзарани тўсмаслиги учун Калифорнияда тўртта турар жойни буздирди

Технология 24 Май 2016 4936

Facebook компанияси раҳбари Марк Цукерберг ўзининг Калифорния штатидаги Пало-Альто номли уйидан кўринувчи манзарани тўсмаслиги учун тўртта турар жойни бузишни талаб қилди. Бу ҳақида Fox News телеканали хабар берди.

Унинг ўзи берган маълумотларга кўра, Цукерберг "шахсий ҳаётига биров аралашмаслиги учун қайғурмоқда". Шундай ҳолатларни четлаб ўтиш мақсадида тадбиркор ҳукуматга мурожаат қилиб, ўз уйи олдидаги иккита бир қаватли ва иккита икки қаватли уйларнинг бузилишига эришди. Уларнинг ўрнига умумий майдони аввалгиларидан 20 фоизга кам бўлган тўртта бошқа уй қуриш режалаштирилган, дея аниқлаштиради телеканал. Бундай режа Цукербергга қанчага тушгани номаълум. 

2013 йилда у ўз уйи атрофидаги уйларни сотиб олишга 30 миллион доллардан ортиқ пул харажат қилган. Fox News берган маълумотларга кўра, Facebook асосчиси 464,5 квадрат метр майдонга эга ҳашаматли уй учун 7 миллион доллар тўлаган. Қароргоҳ нархи бир йилда 12 фоизга ошди. 

Компанияга 2004 йилнинг 4 февралида Марк Цукерберг ва унинг Ҳарвард университетидаги уч нафар курсдоши томонидан асос солинган. Ижтимоий тармоқнинг бир ойлик аудиторияси 1,6 миллиард кишини ташкил этади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар