ОАВ: Мўғулистонда қурилиши режалаштирилаётган ГЭСлар Байкал кўлига таҳдид солмоқда

Жаҳон 24 Май 2016 4292

Дунёнинг энг йирик чучук сув манбаи ҳисобланувчи Байкал кўли экологик фожиа остонасида турибди. Мабодо зудлик билан чоралар кўрилмаса, Орол денгизи йўқ бўлганидек, у ҳам дунё харитасидан ўчиб кетиши мумкин. "Известия" газетаси Россия ҳукумати ва етакчи энергетика компанияларидаги манбаларига таянган ҳолда, шу ҳақда бонг урмоқда. 

Энергия вазирлигининг ёпиқ мажлисида келтирилган маълумотларга кўра, Мўғулистон томонидан Селенга дарёси ва унинг ирмоқларида қуришни режалаштирган 3та йирик гидроэлектрстанцияси лойиҳаси амалга оширилса, Байкал кўли экологиясига жиддий салбий таъсир кўрсатади. 

Шу сабаб, бу иншоотларнинг қурилишини бекор қилиш мақсадида Россия Мўғулистонга жиддий таклиф билдириши керак. Чунки Россия шартлари асосида етказиб берилаётган электр энергияси, иқтисодий жиҳатдан Улан-Батор манфаатларига жавоб бермайди. 

Айни вақтда, Хитой банкларидан бири, янги ГЭС лойиҳалари ҳомийларидан бири бўлишга ҳам улгуриб, инфратузилмалар учун 827 млн доллар ажратган. 

Нашрнинг ёзишича, мажлисда Селенга дарёсида ГЭСлар қурилишининг олдини олиш учун турли таклифлар илгари сурилган. Хусусан, Мўғулистонга экспорт қилинаётган электр энергияси қийматини арзонлаштириш чоралари хусусида фикрлар билдирилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар