Остонада пантеон қурилиши 100 йилга чўзилиши мумкин

Жаҳон 24 Май 2016 5426

"Астангенплан" институти вакили Қозоғистон Республикаси Миллий Пантеонининг қурилиши қандай кечишини сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, 79 миллиард тенге мемориални барпо этиш жараёнида секин-асталик билан ажратилиб борилади - бу бир асргача чўзилиши мумкин, деб хабар беради «NewTimes.kz».

Пантеон қурилишининг ўзига хослиги ва молиялаштириш ишлари ҳақида  «Астанагенплан» лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Бахтибай Тайталиев сўзлаб берди. 

"Ҳамма мақбаранинг қурилиши 79 миллиард тенгелиги ҳақида гапиради. Нима кераги бор бундай шов-шув кўтаришни? 79 миллиард бюджетдан битта уриниш билан олинмайди-ку!? Бу босқичма-босқич амалга оширилади. Пантеон бир ойда қуриладиган жой эмас. Лойиҳани амалга ошириш 100 йилгача чўзилиши мумкин", - деди Тайталиев. 

У пантеоннинг Остона шаҳридан 17 километр масофадаги Кабанбой ботир мақбараси ўрнига қурилаётганига аниқлик киритди. 

Миллий пантеон учун пойтахт ҳудудига Кабанбой ботир қишлоғи ҳудудидаги ер майдонлари қўшилади. 

Қурилишга биринчи навбатда 2,3 миллиард тенге ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу маблағга Кабанбой ботир мақбарасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар