Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида регби-15 бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг иккинчи дивизион баҳслари якунланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз регби федерацияси ва Осиё регби уюшмаси (ARFU) ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва Гуам терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Осиё чемпионатининг иккинчи дивизион баҳслари финал учрашуви Бирлашган Араб Амирликлари ва Таиланд терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда Бирлашган Араб Амирликлари регбичилари рақибларини 70:18 ҳисобида мағлубиятга учратди.