2015 йилда россияликларнинг ўртача маоши Белоруссия ва Қозоғистон даражасига тушиб қолган. Бу маълумотларни аҳолининг ижтимоий-иқтисодий вазияти ҳамда ижтимоий кайфияти май ойи Мониторингида Иқтисодиёт олий мактаби (ИОМ) ҳисоботи тасдиқлайди

ИОМ аналитиклари ўртача маош кўрсаткичини валюта курси алмашинувига асосланиб белгилади. 2015 йил Россияда ўртача маош Америка валютасига ўгирганда 558 долларни ташкил этди. Бу эса  2014 йил кўрсаткичи билан таққослаганда 34 фоизга паст. Шундай қилиб, Россия ўртача маоши 2015 йилда Қозоғистон (549 доллар), Озарбайжон (431 доллар) ва Белоруссия (415 доллар) даражасига тушиб қолди.