Саудия Арабистони Қирғизистонга мактаблар қурилиши учун 30,7 млн доллар имтиёзли кредит тақдим этади

Жаҳон 24 Май 2016 1580

Саудия Арабистони Қирғизистонга янги мактаблар бунёд этиш учун имтиёзли кредит беради. Бу ҳақида Қирғизистон парламентининг матбуот хизмати маълум қилди. 

"Республикамизнинг Таълим ва фан вазири Эльвира Сариеванинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони билан икки томонлама кеплишув доирасида ушбу мамлакатнинг Тараққиёт фонди Қирғизистонга 2,1 миллиард сом миқдорида (30,7 миллион доллар) имтиёзли кредит ажратади", - дейилади хабарда. 

Вазирнинг таъкидлашича, тақдим этилган маблағларга мамлакатнинг барча ҳудудларида, шунингдек Бишкек ва Ўш шаҳарларида 2019 йилга қадар 16та ўқув муассасаси қуриб битказилади. Ссудани (қарз) қайтариш муддати - 25 йил.

Республиканинг бюджет ва молия бўйича парламент қўмитаси Саудия Арабистони билан кредит келишуви лойиҳасини "кўриб чиқди ва тасдиқлади". Мазкур масала яқин кунларда бутун депутатлик корпусида муҳокамага қўйилади . 

Ҳозирги вақтда олти миллион аҳолига эга Қирғизистонда умумтаълим мактабларининг етишмовчилиги кузатилмоқда. Мамлакатда 2,1 мингдан сал кўпроқ бундай муассасалар фаолият кўрсатмоқда, уларнинг баъзиларида мактаб ўқувчилари жой танқислиги боис учта сменада ўқишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар