Тадқиқот: Жисмоний машқлар саратон келиб чиқишининг олдини оладими?

Lifestyle 24 Май 2016 4025

Жисмоний машқлар саратон келиб чиқишининг олдини оладими?

Иккита йирик доирали тадқиқот бу саволга тасдиқловчи жавоб қайтарди. Олинган янги маълумотлар кўпчиликни спорт билан шуғулланишга руҳлантиради, сайёрамиздаги аҳолининг учдан бир қисми кам ҳаракат ҳаёт тарзини олиб боришини ҳисобга олсак, бу жуда яхши. 

Бундан аввалги тадқиқотлар жисмоний машқларнинг сут безлари, йўғон ичак ва эндометрий саратони хавфини 10-40 фоизга камайтиришини тасдиқлаган. Янги изланишда 19 ёшдан 98 ёшгача бўлган 1,4 миллион нафар кишининг турмуш тарзи ва соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Натижалар шуни кўрсатдики, жисмоний машқлар билан шуғулланиш яна 10 турдаги саратоннинг пайдо бўлишини олдини олади. Уларнинг орасидан қизилўнгач, ошқозон, сийдик пуфаги ва буйрак саратонлари ўрин олган.  

Тадқиқот натижаларига кўра, спорт билан шуғулланувчи кишиларда қизилўнгач саратонининг ривожланиш хавфи камҳаракат турмуш тарзини олиб борувчиларга нисбатан 42 фоизга кам. Қолган турларида ҳам саратон пайдо бўлиш хавфи 20 ва ундан ортиқ фоизга камайган. Шимолий Каролина университети қошидаги Гиллингс номидаги ижтимоий соғлиқни сақлаш мактаби эпидемиологи - доктор Марилиа Гаммон ҳафтасига атиги тўрт соатини жисмоний машқларга ажратган ҳар бир инсон бундай натижага эришиши мумкинлигини таъкидлади - бу юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун стандарт маслаҳат. Унинг фикрича, лифтдан воз кечиб, зинадан фойдаланишнинг ўзидаёқ инсон сезиларли натижага эришиши мумкин. 

Шундай экан, ҳар кимнинг соғлиғи ўз қўлида - бунинг учун бироз иродани намойиш этиш талаб этилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар