Тошкентда Европа киноси фестивали бошланди

Маданият 24 Май 2016 3349

23 май куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида IV Европа киноси фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раиси Юрий Штерк иштирок этди.

Мазкур фестивалда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Шевецария ва Чехия давлатлари киноижодкорлари томонидан яратилган жами 17та фильмнинг намойиш этилиши кўзда тутилган.

Барча намойишлар 29 майга қадар Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади, кириш бепул.

Фестиваль дастури қуйидагича:

23 май

19:00 – «Макбет» (Буюк Британия)

24 май

17:00 – «Мушукларнинг боши айланмайди» (Португалия)

19:00 – «Оданинг кундалиги» (Германия)

25 май

17:00 – «Қучоқлашиш мактаби» (Словения)

19:00 – «Синиқ шиша устидаги рақслар» (Словакия)

26 май

15:00 – «Оқ тун рангидаги Лимузин» (Латвия)

17:00 – «Эль Греко» (Греция)

19:00 – «Опа» (Швецария)

27 май

15:00 – «Мангулик ва бир кун» (Греция)

17:30 – «Элла Майяр — икки карра саёҳат» (Швецария)

19:00 – «Гиппократ» (Франция)

28 май

15:00 – «Белл ва Себастян» (Франция)

17:00 – «Сервус Ишк» (Австрия)

19:00 – «Масхарабозлар» (Чехия)

29 май

15:00 – «Нико ва юлдузларга йўл» (Финляндия)

17:00 – Кармонимдаги тошлар (Латвия)

19:00 – «Зи хоним» (18+) (Болгария).

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар