Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти аъзолари ШҲТнинг экстремизмга қарши курашиш конвенциясини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттиради. Бу ҳақда 24 май куни Тошкентда ўтказилган ШҲТ ТИВ раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов маълум қилган.

"ШҲТ давлат раҳбарларининг 2015 йилнинг 10 июлидаги қарорига мувофиқ Экстремизмга қарши кураш бўйича ШҲТ Конвенциясини тайёрлаш ишларини давом эттиришнинг зарур. Ушбу ҳужжат терроризм, сепаратизм ва эктремизмга қарши курашиш бўйича Шанхай конвенцияси ва 2016-2018 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури билан бир қаторда ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашга кўмаклашади", дея Комиловнинг сўзларини келтиради Ўзбекистон ТИВ сайти.

Вазирлар томонидан таъкидлаганидек, ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларига мувофиқ равишда терроризм, сепаратизм, экстремизм, наркотикларни ноқунуний ишлаб чиқариш ва тарқатиш, трансчегаравий жиноятчиликлар, замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар, ноқунуний миграция ва одам савдоси воситаларига қарши умумий курашиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Бундан олдинроқ, ШҲТ Ташқи ишлар вазирларининг Тошкентдаги йиғилишида бир қатор ҳужжатлар имзолангани ҳақида хабар берилганди.