Ўзбекистонда буғдойни сифатли қайта ишловчи янги лойиҳа йўлга қўйилади

Ўзбекистон 24 Май 2016 4485

"Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси 2017 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон учун биринчи буғдойни қайта ишлаш лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компания вакилига асосланиб Sputnik нашри маълум қилди.

Бугунги кунга келиб холдинг мутахассислари лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишган, ҳозирда махсус давлат органлари уни кўриб чиқишмоқда. Лойиҳа ҳужжатларининг асосий қисми йил охирига қадар тасдиқланиши кутилмоқда, шунингдек технологик ускуналарни "калити билан" етказиб берувчиларни танлаш учун тендер эълон қилинган. 

"Бугунги кунга келиб холдинг томонидан фойдаланилаётган барча буғдойлар спирт ишлаб чиқариш учун жўнатилмоқда. Биз яна бир жуда муҳим йўналишни ишга туширишга қарор қилдик - клейковин ёки глютеин ишлаб чиқариш. Бу модда ҳозирча мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайди, хориждан келтирилади. Ўзбекистонда бу маҳсулотга бўлган талаб жуда катта, у унни тўйинтириш учун зарур, бу модда унга қўшилса, уннинг сифати сезиларли даражада яхшиланади. Шунингдек ширинлик ва колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда глютендан фойдаланилади", дея таъкидлайди манба. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 22 миллион долларни ташкил этади. Мазкур лойиҳа йўлга қўйилганидан сўнг бу ерда йилига 8 минг тонна глютен ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш билан бирга компания мутахассислари мазкур маҳсулотнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари фойдаланадиган технологияларни ўрганишда давом этишмоқда. Намуна тариқасида Россия компанияларининг тажрибаси танланди. Масалан, бу йил холдинг делегацияси Калуга вилоятида қурилаётган "Биотехнологический комплекс — РОСВА" мажмуи ҳамда Тюмень вилоятининг Ишим шаҳрида барпо этилаётган лизин ва буғдой клейковинаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган саноат комплексига ташриф буюрди. 

"Бу жуда муҳим сафар бўлди, Россия компаниялари мисолида глютен ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдик. Шунингдек, улар қўллаётган технологияларни ўрганишга ҳамда Германия, Швеция ва Туркиядан келтирилган ускуналар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлдик. Энди эса биз олинган тажрибани Ўзбекистонда қўллаймиз", - дея маълум қилган холдинг вакили.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13396 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20706 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10353 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11178 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38296 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52237 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 127 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 819 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 602 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар