Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Ўзбекистонга олиб кирилган Cadillac русумли автомашиналар суратлари пайдо  бўлди.

Автомобиллар қаердан олиб келингани ва қаерга олиб кетилаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. 

Изоҳларда автомобилларни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида кўришгани айтилади, автомобилларнинг маркаси Cadillac XTS.

Интернет фойдаланувчилари бу автомобилларнинг келтирилиши 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ Саммити билан боғлиқлигини, бу автомобиллар делегация аъзоларига хизмат қилиши ҳақида тахмин қилишган.

"Сизларни билмадиму, аммо мен Ватаним билан чексиз фахрланаман. Яшасин Ўзбекистон! Биз ШҲТ саммитини олий даражада ўтказишимиз шубҳасиз", дея изоҳ қолдирган автомобиллар сурати остида Акмал Закиров исмли фойдаланувчи.

Вадим Роумен Aziz Azizov ники остидаги фойдаланувчи эса, "Бунга ажабланмаса ҳам бўлади, расмий делегацияни "Дамас" микроавтобусларида олиб юришмайдику, ахир", — дея таъкидлаган.

Қолаверса, тармоқда автомобилларнинг ШҲТ саммитига тайёргарлик ишлари доирасида келтирилгани бўйича ҳужжат ҳам пайдо бўлган.