«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналдунинг жароҳати ва унинг ЕЧЛ финалига тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Криштиану Роналду билан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан у шанба кунги машғулотларда қатнашмади. Финалга тайёр бўлади.

Футболчиларимизнинг барчаси жуда яхши формада. Хамес ва Арбелоа бошқалардан анча яхшироқ. Ягона йўқотишимиз - Варан.

Симеоне бизнинг қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнашимизни кутаётгандир? Шанба келсин, барчасини кўрамиз.

«Атлетико»дан бундай ўйинда енгилиш оғир бўладими? Мен бундай фикрда эмасман. Финалда енгилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир. Лекин бу ҳақда ўйлаш билан эмас, жамоани ўйинга тайёрлаш билан банд бўлишим керак», - дейди Зидан.