АҚШ ҳукумати Сурияда қон тўкилиши давом этса ҳам мамлакат президенти Башар Асаднинг ҳокимият тепасидан кетишини талаб қилишда давом этади. АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер буни 24 майда журналистлар учун ўтказиладиган анъанавий матбуот анжуманида очиқ-ойдин айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Тонер АҚШнинг Асадга Сурия келажагида ўрин йўқлиги ҳақидаги нуқтаи назарини яна бир таъкидлаб ўтди. Тонердан "Сиз бу қарашдан жангларнинг тўхтатилиши учун воз кечишга тайёрмисиз?" деб сўралганда "Йўқ", деб жавоб берди.

Бу мавзуда гаплашишга ТАСС мухбирининг АҚШнинг Суриядаги сиёсатининг барча устувор вазифалари ҳақида ойдинлик киритиш ҳақидаги илтимоси сабаб бўлди. Тонер анжуман давомида "Биз, албатта, ИШИД бирор жойдан сиқиб чиқарилганда хурсанд бўламиз. Бироқ Асад тузумининг мамлакат тинч аҳолисига нисбатан муносабати ҳисобга олинса, жангарилар ўрнига яхшироқ номзодлар келаётгани даргумондир", деб айтиб ўтди.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.