Семизлик хасталигига чалинган инсонлар тана вазнини назорат қилиш учун газ тўлдирилган баллонларни ютиши тавсия этилади.

Жорж Вашингтон университетининг тиббиёт мактаби (Сент-Луис шаҳри, Миссури штати) шифокори Шелби Салливан мазкур мавзуга қаратилган маърузасини Сан-Диегодаги ошқозон касалликларига бағишлангган анъанавий ҳафталикда тақдим этди. Бу ҳақида EurekAlert нашри хабар беради.

Олимлар томонидан тақдим этилган тизим ёрдамида ТВИ (тана вазни индекси)га эга инсонлар ярим йил ичида тана вазнининг деярли етти фоизига яқинидан халос бўлишга эришишди. Шунингдек, беморларда қон босими ва холестерин миқдори кўрсаткичлари ҳам яхшиланди. 

Олимлар фикрига кўра, газга тўлдирилган ҳаво шарларидан фойдаланиш беморларга тана оғирлигининг ярмидан халос бўлишга ёрдам беради. Америкалик шифокор ўтказган тадқиқот 387 нафар беморни (улар орасига назорат гуруҳи ҳам киради) кузатишга асосланди. 

Ярим йил мобайнида иштирокчиларга бир капсуладан уч ҳафтада бир маротаба ютиш тавсия қилинган. Бу объектлар кейинроқ махсус катетер орқали газли азотлар (250 сантиметр ҳажмидаги)га тўлдирилди. Назорат гуруҳидаги кишилар эса шакарга тўлдирилган капсулаларни ютишди. Иштирокчиларга қандай капсулалар берилгани ошкор этилмади. 

Газли шарлардан фойдаланган иштирокчилар ўртача ҳисобда 6,81 фоизга вазн йўқотишга муваффақ бўлишди. Назорат гуруҳидагилар эса  3,59 фоизгагина озишди. Мақсадли гуруҳда жами озганлар сони назорат гуруҳидагиларга нисбатан икки маротаба кўпроқ бўлди.