Суриянинг Жабла ва Тартус шаҳрида яқинда содир этилган терактлар ҳарбий жиноятлар сифатида баҳоланиши мумкин, деб айтилмоқда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича тергов комиссияси расмий баёнотида.

"Тартусда асосий нишон автобус бекати бўлган. Жаблада ҳужумлар шифохонага қаратилган бўлган, оқибатда беморлар, беморлар олдига келган уларнинг оила аъзолари, шифокор ва ҳамширалар ҳалок бўлган", деб айтилмоқда ҳужжатда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, "ҳимояланмаган жойларга ҳужум қилиш ҳамда фуқаролик ва ҳарбий нишонлар ўртасида фарқланиш қилинмайдиган ҳужумлар ўзидан ҳарбий жиноятларни намойиш қилади. Улар Сурияда тинч аҳолини ҳимоялаш учун қўшимча чораларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.   

Аввалроқ Жабла ва Тартусдаги терактларда камида 120 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.