Эрдўған: агар визасиз тартиб киритилмаса, Туркия ЕИ билан миграцион келишувдан воз кечади

Жаҳон 25 Май 2016 6293

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар Туркия учун Европа билан визасиз тартиб киритилмаса, Европа Иттифоқига миграцион келишувдан воз кечиш билан таҳдид қилмоқда. Эрдўған Европа Иттифоқига турк фуқаролари учун визалар 30 июнгача бекор қилиниши кераклигини эслатиб ўтди.  

"Агар визани бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинмаса, Туркия парламенти Европа Иттифоқи билан миграцион келишувни маъқулламайди", деб айтди сиёсатчи.

Эрдўған Европа Иттифоқи томондан Анқарага қўйилаётган талабларнинг асоссиз эканлигини айтди. Шу билан бирга у Европа Лотин Америкаси давлатларига визаларнинг бекор қилиниши учун ҳеч қандай талаблар қўймаётганига эътиборни қаратди. "Нима учун қандайдир мезонларнинг бажарилишини биздан талаб қилишмоқда? Биз маълум вақтгача кутамиз, сабр қиламиз, бироқ кейин "маъзур тутасиз" деймиз", деб Туркия президенти айтган сўзларни келтириб ўтди РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

Эслатиб ўтамиз, 18 мартда Брюсселдаги саммитда Анқара ва Европа Иттифоқи билан келишувга эришилган. Туркия ўшанда Грецияга Туркия орқали келаётган муҳожирларни тўхтатишга рози бўлган, бироқ бунинг эвазига Европа Иттифоқидан ўз фуқаролари учун виза тартибини бекор қилишни талаб қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар