Италияда Флоренция марказидаги дарё қирғоғида ер ўпирилгани боис ўнлаб автомобилларга зарар етди, деб хабар беради  Ansa.

Соҳил бўйидаги автомобиллар йўлакчасида турган 20тача машина 200 метрли чуқурликка тушиб кетган.

Воқеа эрта тонгда рўй берган. Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли орасида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ер ўпирилишининг сабаби сув қувурининг бузилишида бўлган.