Евро ҳудуди молия вазирлари кенгаши, Греция учун навбатдаги кредит суммасига ойдинлик киритди. Бир неча босқичда амалга ошириладиган молиявий ёрдамнинг миқдори 10,3 млрд еврони ташкил этади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. Бу ҳақда Европа гуруҳи раҳбари Йерун Дейсселблум баёнот берган. 

Аввалроқ, Европа гуруҳи, Грециядан ислоҳотлар дастурини баҳолаш учун маблағларни тежашни талаб қилмаслигини билдирган эди.