Халқ банки томонидан 2016 йилнинг тўрт ойи давомида 426,7 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди

Ўзбекистон 25 Май 2016 3626

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан 2016 йилнинг тўрт ойи давомида банк томонидан барча соҳаларга жами 426,7 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жумладан, саноат соҳасига 111,6 млрд сўм, қишлоқ хўжалигига 93,7 млрд.сўм, савдо ва умумий овқатланиш йўналишига 83,3 млрд сўм, транспорт ва алоқалаштириш соҳасига 14,9 млрд сўм, қурилиш соҳасига 29,3 млрд сўм, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасига 
1,1 млрд.сўм ва бошқа тармоқларга 92,9 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига шу давр давомида ажратилган кредитлар миқдори 381,2 млрд сўмни ташкил этди ва Республика бўйича 2 538 та қўшимча иш ўрини яратилиши таъминланди.

Шунингдек, банк филиаллари томонидан 2016 йилнинг тўрт ойи мобайнида берилган микрокредитлар ҳисобот санасига 155,7 млрд сўмни ташкил этди, натижада қўшимча 1 334 нафар иш ўрини яратилди. 

Халқ банки томонидан тадбиркор аёлларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 44,1 млрд.сўмлик кредит маблағи ажратилди. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор аёлларга 

23,7 млрд сўм, асосан, аёллар меҳнатидан фойдаланадиган (аёлларнинг сони 50 фоиздан юқори бўлган) ва аёллар бошқарадиган микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликларига 20,1 млрд сўм ва оилавий чорвачиликни ривожлантириш учун кам таъминланган аёлларга 319 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. 

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар 17,3 млрд сўм ташкил этди. Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси билан банк ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тузилган шартномага асосан, 10 та мижозга 13 млн АҚШ доллари миқдорида маблағлари асбоб ускуналар сотиб олиш учун йўналтирилди.

Юртимизда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Олтинсой ва Сариосиё туманларида сабзавотларни сақлаш ва уларни қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун, Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи 58 та мижознинг жами 1,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳалари мазкур кредит линияси ҳисобидан молиялаштирилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар