Хитой жанубидаги тошқинлар сабаб уч қаватли бино қулаб тушди.

Қирғоқдан чиқиб кетган сув, иморат пойдеворини қоплаб олган. Бинонинг қулашини маҳаллий аҳолидан бири ўз мобиль телефони орқали тасвирга туширди. Роликдан кўриниб турибдики, сув билан қопланган бино 10 сония ичида қулаб тушган.

Бинода одамлар яшашмас эди, шу сабаб қурбонлар бўлмаган. Воқеа жойига етиб келган комиссия моддий зарар қийматини аниқлашга киришган.
Қулаб тушган бино қолдиқлари атрофдаги бошқа иншоотларга зарар етказган.