Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штати аҳолиси қучоқлашиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди: бир дақиқа ичида 79 киши ўзаро қучоқлашди. Бу ҳақда Guinness World Records сайти хабар бермоқда.

Бунинг учун, 88 нафар мактаб ўқувчиси қатор бўлиб туришди ва маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Кришна Кумар билан қучоқлашиш учун югуришди. Йигит билан бир дақиқа ичида 83 нафар ўқувчи кўришишга улгурди. Аммо Гиннес рекордлар китоби вакили 79 кишини санашга улгурди холос.

Кумар бу иштироки билан Гиннеснинг рекордлари китобига кирди.

Бундан олдинги рекорд 2014 йилда Австралияда ўрнатилган эди. Ўшанда бир дақиқа ичида 77 нафар киши ўзаро қучоқлашишган эди.